Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди
ТASHKENT. Кazinform – Тошкент вилоятидаги “Амирсой” тоғ-чанғи курортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

— Президентлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ўзаро ҳамкорлик йўналишини муҳокама қилдилар, халқаро сиёсий вазият юзасидан фикр алмашдилар, — дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Икки давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг табиий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда курорт марказларини яратишга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича келишиб олдилар.
Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро товар айланмасини 2 миллиард долларга етказмоқчи.
Бундан ташқари, ўтган йили Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида иккита назорат-ўтказиш пункти очилган эди.
Муаллиф: Алихан Асқар