Ўзбекистон ва БАА ўртасида визасиз режим жорий этилади
ТASHKENT. КAZINFORM - Ўзбекистон фуқаролари 16 февралдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларига 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга визасиз боришлари мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Абдулазиз Аққулов ва Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири ўринбосари Холид Абдулла Белҳул икки давлат ҳукуматлари ўртасида ўзаро визалар тартибидан озод қилиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” агентлигининг хабар беришича, ҳужжат 2024 йил 16 февралдан расман кучга киради. Шундай қилиб, Ўзбекистон учун БАА визасиз бориш мумкин бўлган 29-давлатга айланади ва бунинг натижасида қўшни давлат «Global Passport Power» рейтингида 71-ўринга кўтарилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили БААга 119 454 нафар ўзбекистонлик ташриф буюрган. Улар, ўз навбатида, виза олиш учун 9,2 миллион доллар сарфлаган.
Муаллиф: Алихан Асқар