Ўзбекистон тўрт ойда 147,1 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди

TASHKENT. Kazinform - Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан барча ишлаб чиқариш прогнозлари бажарилиши баробарида маҳсулотлар экспорти ҳам ортиғи билан уддаланди, деб ёзади ЎзА.

экспорт
Фото: Ўза

2025 йил январь-апрель ҳолати бўйича ОКМК томонидан 147 106 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 104 фоизга бажарилди.

Ўтган 4 ой мобайнида хорижлик истеъмолчиларга 13320 тонна мис, 7254 тонна рух маҳсулотлари, 141 тонна кадмий, 2573 тонна мис купороси юборилган.

Маълумот учун: йилдан йилга ОКМК экспорт географияси кенгайиб бормоқда. Ҳозирда комбинат маҳсулотлари 19 та давлатга экспорт қилинмоқда. 2024 йилда бир қатор янги бозорлар ўзлаштирилди. Жумладан, Гвинея, Сенегал, Сербия, Жанубий Африка Республикаси, Португалия каби давлатларга мис катанкаси ва мис купороси экспорти амалга оширилди.

Сўнгги хабарлар