Ўзбекистон ташаббуси билан Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни таъсис этилди

TASHKENT. Kazinform - 2023 йил 16 март куни бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон раҳбари томонидан фавқулодда вазиятлар бўйича ихтисослашган халқаро тузилмалар билан амалий ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган эди, деб хабар беради UzA.

зилзила
Фото: oxu.az

Саммитда Шавкат Мирзиёев зилзила қурбонларига ҳурмат кўрсатиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик зарурлигини эслатиш мақсадида хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш тўғрисидаги ташаббусни илгари сурди.

Бугунги кунда мазкур ташаббус амалда ўз натижасини кўрсатди. Гап шундаки, 2025 йил 29 апрелда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатга дунёнинг барча минтақаларидан 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.

Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни илк бор 2026 йил 29 апрель куни нишонланади. Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк марта БМТ Статистика Комиссиясига бир овоздан сайлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар