14:30, 07 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистон тарвуз экспортини 67,7 % га оширди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 29,9 млн AҚШ долларига тенг бўлган 130,6 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 52,7 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп тарвуз экспорт қилган давлатлар:
— Россия – 66 минг тонна
— Қозоғистон – 44 минг тонна
— Қирғиз Р. – 19 минг тонна
— Беларусь Р. – 968 тонна
— Мўғулистон – 618 тонна
— Латвия – 76 тонна
— Грузия – 66 тонна
— Польша – 61 тонна
— Бошқа давлатлар – 121 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 6 ойда 208,9 млн долларлик ловия экспорт қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.