Ўзбекистон спортчилари III Осиё ёшлар ўйинларида тарихий натижаларни қайд этди

TASHKENT. Kazinform — Баҳрайн давлатида поёнига етган III Осиё ёшлар ўйинлари жаҳон спорт оламига ўзига хос натижаларни туҳфа этиши билан бирга Ўзбекистон спорт тарихига янгича муждаларни тортиқ этди, деб хабар беради UzA.

медаллар
Фото: UzA

Ўзбекистон вакиллари илк бор 37 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза, жами 81 та медаль билан Осиё ўйинлари тарихида умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаш билан бир қаторда янгича кўрсаткичларни намойиш этди.

“Жумладан, “кичик олимпиада” ўйинларида Ўзбекистон ёшлар жамоасининг 42 нафари йигитлар, 35 нафарини спортчи қизлар ташкил этди”, — дейилади хабарда.

III Осиё ёшлар ўйинларининг энг сермаҳсул спортчилари сифатида эътироф этилган оғир атлетикачилар Маржона Абдумуталова ва Мунисбек Давлетов, енгил атлетикачи Шодиёна Раҳмонова иккитадан олтин медалларга эгалик қилди.

Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларидан ёш дзюдочи 15 ёшли Дилафрўз Болтабоева энг ёш чемпион номига, Алина Колючева(15) қитъа ўйинларининг энг ёш совриндори номига мушарраф бўлди.

Яна бир эътиборли ўзига хос жиҳат, III Осиё ёшлар ўйинларида миллий спорт тури — кураш бўйича расмий мусобақалар ташкил этилиб, ўзбекистонлик курашчилар ўйинларнинг 4 та вазнида ҳам ғолибликни тантана қилишга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегациясининг олтин медаллари 21 тага етгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар