09:08, 23 Январь 2026 | GMT +5
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда
TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда (ўтган йилга нисбатан)акс этди.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра:
- доимий аҳоли сони — 38 236,7 минг киши (1 январь ҳолатига)
- истеъмол нархлари индекси — 107,3 %
- ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,7 % га ўсди
- саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 % га ўсди
- қурилиш ишлари ҳажми 14,2 % га ўсди
- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 11,2 % га ўсди
- бозор хизматлари ҳажми 14,7 % га ўсди
- ташқи савдо айланмаси ҳажми 20,7 % га ўсди
- экспорт ҳажми 24 % га ўсди
- импорт ҳажми 18,5 % га ўсди
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,4 % га ўсди
- аҳолининг реал умумий даромадлари 9,2 фоизга ўсди
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 407,9 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.