Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши 29,3 ёшни ташкил этди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши
Фото: ЎР Миллий статистика қўмитаси

Аҳолининг ўртача ёши ҳудудлар бўйича қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 32,6 ёш
  • Бухоро вилояти – 30,9 ёш
  • Тошкент вилояти – 30,8 ёш
  • Навоий вилояти – 29,9 ёш
  • Фарғона вилояти – 29,8 ёш
  • Қорақалпоғистон Респ. – 29,5 ёш
  • Андижон вилояти – 29,3 ёш
  • Хоразм вилояти – 29,3 ёш
  • Наманган вилояти – 28,8 ёш
  • Сирдарё вилояти – 28,5 ёш
  • Самарқанд вилояти – 28,3 ёш
  • Жиззах вилояти – 28,2 ёш
  • Қашқадарё вилояти – 27,6 ёш
  • Сурхондарё вилояти – 27,3 ёш

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар сони 7,6 % га ошгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади.

 

Сўнгги хабарлар