16:29, 03 Июль 2024 | GMT +5
Ўзбекистон Президенти ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Астанага келди
ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазир Олжас Бектенов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон пойтахтига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президентини қутиб олди.

Ўзбекистон - 2001 йилда ташкил этилганидан бери ШҲТга аъзо давлат ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистон - Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларидан биридир.
Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 4,5 миллиард долларни ташкил этди.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 4 ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 1,2 миллиард долларга етди.
Республикамизнинг Марказий Осиёдаги барча савдо айланмасининг қарийб 57 фоизи Ўзбекистон билан боғлиқ.

