Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 5 октябрь куни уч кунлик расмий ташриф билан Москвага жўнаб кетди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Ўзбекистон
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастурига мувофиқ, икки давлат раҳбарларининг Москва шаҳрида музокаралар ўтказиши кўзда тутилган. Ўзбекистон раҳбари Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин билан ҳам учрашади.

Бўлажак учрашувлар кун тартибидан икки томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари ўрин олган. Амалий ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий, сармоявий, миграция ва гуманитар соҳаларда кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Расмий ташриф дастуридан Ўзбекистон президентининг Татаристонга сафари, у ерда республика раҳбари Рустам Минниханов билан музокаралар ўтказиши ҳам ўрин олган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар