18:10, 27 Ноябрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон ОТМларида профессор-ўқитувчилар сони 49 мингдан ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган профессор-ўқитувчи ходимлар сони (ўриндошларсиз) 49,6 минг кишини ташкил этган
Бу кўрсаткич 2020/2021 ўқув йили бошига нисбатан 17,5 минг кишига, яъни 54,5 фоизга ошган.
Профессор-ўқитувчи ходимлар сонида эркаклар 26,7 минг нафарни (53,8 %), аёллар эса 22,9 минг нафарни (46,2 %) ташкил этган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 2,7 минг нафар
- Андижон вилояти — 3,1 минг нафар
- Бухоро вилояти — 3,2 минг нафар
- Жиззах вилояти — 2,1 минг нафар
- Қашқадарё вилояти — 2,2 минг нафар
- Навоий вилояти — 1,1 минг нафар
- Наманган вилояти — 2,3 минг нафар
- Самарқанд вилояти — 4 минг нафар
- Сурхондарё вилояти — 2 минг нафар
- Сирдарё вилояти — 0,7 минг нафар
- Тошкент вилояти — 2,5 минг нафар
- Фарғона вилояти — 2,7 минг нафар
- Хоразм вилояти — 2,1 минг нафар
- Тошкент шаҳри — 18,9 минг нафар
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда ОТМларнинг кундузги бўлимида ўқиётган талабалар сони 10 йилда 2,7 баробарга ошгани ҳақида хабар берган эдик.