18:10, 30 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистон лимон экспортини 7,1 % га оширди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 908 тонна лимон экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 127 тоннага ёки 7,1 % га ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 1 087 тонна
- Қозоғистон – 734 тонна
- Қирғиз Республикаси – 82 тонна
- Бошқа давлатлар – 5 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?