Ўзбекистон лимон экспортини 25 фоизга оширди

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-ноябрь ойларида 11 та хорижий давлатга қиймати 5,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,8 минг тонна лимон экспорт қилган.

лимоны
Фото: freepik.com

"Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 764 тоннага ёки 25 фоизга ошган", - дейилади хабарда.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп лимон етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон – 1 827 тонна;

Россия – 1 740 тонна;

Қирғиз Р. – 236,5 тонна;

Беларусь – 4,7 тонна;

БАА – 3,8 тонна;

Бошқа давлатлар – 3,9 тонна.

Сўнгги хабарлар