Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказмоқчи. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар беради Kazinformнинг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

ауыл шаруашылығы өнімдері
Фото: president.uz

Ўтган йили республиканинг қишлоқ хўжалигида ўсиш 4,1 фоизни ташкил этиб, маҳсулот экспорти 2 миллиард долларга етди. Соҳага халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг 20 миллион долларлик гранти жалб қилинди, лабораториялар, зарур жиҳозлар янгиланди.

“Кейинги йилларда дунёнинг 80 та давлатига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун 620 та фитосанитар рухсатномалар олинди ва улар билан электрон форматда маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилди. «GSP+» тизими доирасида 200 минг гектар ер халқаро талабларга мослаштирилди”, – дейилади Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.

Кенгашда таъкидланганидек, соҳанинг экспорт салоҳияти бу билан чекланиб қолмайди. Мутасаддилар жорий йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш имконияти борлигини маълум қилди.

Энг аввало, мева-сабзавот, боғ маҳсулотлари, узум ва бошоқли маҳсулотлар етиштириш кўпаяди. Ҳудудларда яна 20 та мобиль лаборатория ташкил этилади ва улар «uzagrolab.uz» электрон платформасига уланади. Бундан ташқари, пестицидларнинг айланиши билан боғлиқ бутун жараён рақамлаштирилади.

Шунингдек, 6 минг боғ, 3 мингдан ортиқ токзор ва дала, 344 маҳсулот қадоқлаш корхонаси иши хорижий фитосанитария талабларига мослаштирилади. Самарали технологиялар жорий этилади, ҳашаротлар ва бошқа зараркунандаларга қарши биологик курашнинг янги механизми ишга туширилади.

Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида товарлар экспорти қимматроқ бозорларга йўналтирилган. Шу билан бирга, яна 8 та давлатнинг фитосанитар рухсатномаларини олиш режалаштирилган.

Фарғона, Самарқанд ва Тошкент халқаро аэропортлари ҳудудида экспортга мўлжалланган мева-сабзавот маҳсулотларини вақтинча сақлаш учун замонавий объектлар қурилади.

Сўнгги хабарлар