12:06, 24 Июль 2025 | GMT +5
Ўзбекистон қанча шафтоли экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 31,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 32 937 тонна шафтоли экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17,6 минг тоннага ёки 2,2 баробарга ошган.
Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп шафтоли экспорт қилган давлатлар:
- Россия - 24 752 тонна
- Қозоғистон - 6 387 тонна
- Қирғиз Р. - 1 531 тонна
- Беларусь - 210 тонна
- Бошқа давлатлар - 57 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кир ювиш машинаси тўғри келади?
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта телевизор тўғри келади?