Ўзбекистон Исроилнинг Қатар пойтахтига берган зарбасини қоралади

TASHKENT. Kazinform — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил расмийларининг Доҳадаги ҳарбий ҳаракатлари юзасидан баёнот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Өзбекстан Израильдің Қатар астанасына жасаған соққысын айыптады
Фото: еuronews.com

“Ўзбекистон Исроилнинг Доҳага берган зарбаларини қоралайди ва буни Қатар давлатининг суверен ҳуқуқларининг бузилиши ва хавфсизлигига таҳдид деб билади. Бундай ҳаракатлар БМТ Низомига, шунингдек, халқаро ҳуқуқ тамойилларига зиддир”, — дейилади ТИВ баёнотида.

Вазирлик таъкидлаганидек, Ўзбекистон Яқин Шарқдаги усиз хам мураккаб вазиятни янада оғирлаштириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатларга қатъиян қарши.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрда Исроил Доҳа шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирган эди.

Натижада Қатар ички хавфсизлик кучлари ходими ҳалок бўлди.

Кейинроқ Исроил бош вазири ҲАМАС раҳбариятига зарба беришни терроризмга қарши курашда зарурий қадам сифатида эълон қилди.

Сўнгги хабарлар