Ўзбекистон фуқаролари ўн минглаб долларларни декларация қилмасдан поездда олиб ўтишга уринган
ASTANA. Kazinform - Манғистау вилоятида “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида чегара назорати вақтида декларация қилинмаган валюта аниқланди, дея хабар беради Kazinform Давлат даромадлари қўмитасига таяниб.

Манғистау вилояти бўйича Давлат даромадлари департаментининг “Бейнеу” божхона пости ходимлари томонидан божхона чегараси орқали декларацияланмаган хориж валютасини олиб ўтиш ҳолатлари юзасидан маъмурий материаллар расмийлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1967 йилда туғилган М. ўзида бўлган, декларацияланиши керак бўлган чет эл валютаси ҳақида билдирмасдан, божхона чегараси орқали 20 000 долларни олиб ўтган.
Мазкур фактдан келиб чиқиб, Манғистау вилояти Бейнеу туман суди М.ни Қозоғистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 551-моддаси 3-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 1 343 350 минг тенге миқдорида маъмурий жарима солишга қарор қилди. 10 000 доллар миқдоридаги маблағлар мусодара қилиниб, давлат ҳисобига ўтказилиши режалаштирилган. 10 000 доллар миқдоридаги маблағлар қарор қонуний кучга киргандан сўнг эгаси фуқаро М.га қайтарилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, 1970 йилда туғилган А. ўзидаги декларациядан ўказилиши керак бўлган хорижий валютани билдирмасдан, божхона чегараси орқали 17 600 долларни олиб ўтган.
Ушбу фактдан келиб чиқиб, Манғистау вилояти Бейнеу туман суди А.ни Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 551-моддаси 3-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 1 020 946 минг тенге миқдорида маъмурий жарима солишга қарор қилди. 7 600 доллар миқдоридаги маблағлар мусодара қилиниб, давлат ҳисобига ўтказилган. 10 000 доллар миқдоридаги маблағлар қарор кучга кирганидан кейин эгаси фуқаро А.га қайтарилиши белгиланди.