Ўзбекистон демографияси: аҳоли сони, никоҳ ва миграция рақамларда

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 38 миллион 236,7 минг нафарни ташкил этди.

аҳоли
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Жами аҳолининг 18 миллион 979,0 минг нафари аёллар бўлиб, бу умумий кўрсаткичнинг 49,6 фоизига тўғри келади. Эркаклар сони эса 19 миллион 257,7 минг нафарни ёки 50,4 фоизни ташкил этган.

Маълумотларга кўра, шаҳар жойларда 19 миллион 471,7 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ жойларда яшовчилар сони эса 18 миллион 765,0 минг нафарга етган.

2025 йил давомида республика бўйича 267,1 мингта никоҳ қайд этилган. Шу билан бирга, никоҳдан ажралишлар сони 46,9 мингтани ташкил этган.

Ташқи миграция кўрсаткичларига тўхталадиган бўлсак, ўтган йил давомида Ўзбекистонга 1 159 нафар киши кўчиб келган. Айни пайтда, 10 117 нафар фуқаро мамлакатни тарк этган.

Сўнгги хабарлар