Ўзбекистон билан чегара яқинида тўқимачилик ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати йиғилишида Қозоғистоннинг Савдо ва интеграция вазири Арман Шаққалиев Ўзбекистон билан чегарадаги марказий базада тўқимачилик ишлаб чиқариш йўлга қўйилишини маълум қилди.

“Марказий Осиё” халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси маркази минтақадаги энг йирик юк оқимларини бирлаштириш, қайта ишлаш ва тақсимлаш, “Шимол-Жануб” йўлаги доирасида ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш маркази бўлади. Марказ “Атамекен” (Қозоғистон) ва “Гулистон” (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пунктлари яқинида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш майдончалари, сақлаш омборлари, транспорт инфратузилмасидан иборат. Бу юк ташишни тезлаштириш, логистика харажатларини камайтириш, таъминот занжири иштирокчилари сонини камайтириш, якуний мижоз учун маҳсулот таннархини камайтириш, етказиб бериш тезлигини ошириш имконини беради», – деди Арман Шаққалиев.
Шунингдек, марказ базасида «Global Textile» компаниясининг тайёр тўқимачилик лойиҳаси амалга оширилишини маълум қилди.
“Марказий Осиё” халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси марказининг ташкил этилиши чегарага яқин давлатлар билан ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада оширишга ижобий таъсир кўрсатади, икки давлат ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантиради. Ўз навбатида, бу яқин 5 йилда товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишга хизмат қилади», – деди вазир.