Ўзбекистон авиациясида янги босқич: миллий ҳаво ҳудуди энди UZ коди билан танилади

2025 йил 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистон аэронавигация тизимида муҳим ўзгаришлар кучга кирди. Эндиликда мамлакат ҳаво ҳудуди халқаро миқёсда UZ коди билан танилиб, бутун республика бўйлаб ягона стандартлар жорий этилди, деб ёзади ЎзА.

Uzbekistan Airways
Фото: ЎзА

Хусусан:

- абсолют ўтиш баландлиги 13 000 фут этиб белгиланди;

- ўтиш эшелони эса FL150 даражасида ягона тартибда қўлланилмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу қадамлар Ўзбекистон ҳаво ҳудудини жаҳон авиацияси харитасида янада аниқ ва белгили кўрсатибгина қолмай, балки парвозларнинг хавфсизлиги, самарадорлиги ҳамда экологик тозалигини ҳам таъминлайди.

Сўнгги хабарлар