16:10, 26 Декабрь 2025 | GMT +5
Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилмоқда
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 % га юқори.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Россия – 4 млрд
- Хитой – 1,9 млрд
- Афғонистон – 1,3 млрд
- Қозоғистон – 1,3 млрд
- Туркия – 1 млрд
- Франция – 775,8 млн
- БАА – 642,7 млн
- Қирғиз Р. – 560,4 млн
- Тожикистон – 531,8 млн
- Покистон – 321,8 млн
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 29 млрд АҚШ долларини ташкил этди.