Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди
TASHKENT. Kazinform —Ўзбекистон президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги фармони билан 2026 йил 1 январдан бошлаб АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Унга мувофиқ, АҚШ фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача визасиз бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.
Фармонда янги чоранинг мақсади икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни, шунингдек, туризмни янада ривожлантириш учун шароит яратиш экани айтилган.
Маълумот учун, 2021 йилдан буён Ўзбекистонда АҚШ ва бошқа давлатларнинг 55 ёшга тўлган ва 30 кунгача бўлган муддатга сайёҳлик мақсадида келаётган фуқаролари учун визасиз режим жорий қилинган.
АҚШнинг барча фуқаролари учун визасиз режим жорий этиш режалари президентнинг жорий йилнинг май ойида имзоланган, мамлакатга сайёҳлар оқимини кескин ошириш тўғрисидаги фармонида эълон қилинганди.
Шу билан бирга, мазкур ҳужжатда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига АҚШга борувчи Ўзбекистон фуқаролари учун виза талабларини енгиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш бўйича топшириқ берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 6 та давлат учун расман визасиз режим жорий қилди.