19:36, 14 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига доимий аҳоли сони 37,9 млн кишини ташкил этган.

Доимий аҳоли сонининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:
меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 12,2 млн киши (32,2 %);
меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 21,2 млн киши (56 %);
меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,5 млн киши (11,8 %).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?