Ўзбекистон аҳолиси 38,2 млндан ошди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 кишини ташкил этган.

аҳоли сони
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 693,5 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди.

Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони:

  • Самарқанд вилояти – 4 379,8 минг киши
  • Фарғона вилояти – 4 223,0 минг киши
  • Қашқадарё вилояти – 3 717,0 минг киши
  • Андижон вилояти – 3 521,8 минг киши
  • Наманган вилояти – 3 190,8 минг киши
  • Тошкент шаҳри – 3 178,1 минг киши
  • Тошкент вилояти – 3 160,7 минг киши
  • Сурхондарё вилояти – 3 011,0 минг киши
  • Бухоро вилояти – 2 107,0 минг киши
  • Хоразм вилояти – 2 069,2 минг киши
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 2 053,2 минг киши
  • Жиззах вилояти – 1 566,9 минг киши
  • Навоий вилояти – 1 111,9 минг киши
  • Сирдарё вилояти – 946,3 минг киши

Эслатиб ўтамиз,  Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 1,05 квадриллион сўмни ташкил этди.

Сўнгги хабарлар