19:38, 22 Апрель 2024 | GMT +5
Ўзбекистон аҳолиси 37 миллиондан ошди

Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг 18,6 миллиони эркаклар, 18,3 миллиони аёллардир.
Эслатиб ўтамиз, 22 кун аввал республикада доимий истиқомат қилувчилар сони 36 963 262 нафарни ташкил қилган эди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2025-2026 йилларга мўлжалланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, унга 800 миллиард сўм (63,4 миллион доллар) керак.
Прогнозга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2030 йилда 40 миллиондан ошади. 2040 йилда эса бу кўрсаткич 46 миллионга, 2050 йилда эса 50 миллионга етиши кутилмоқда.