18:10, 13 Август 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 9,9 минг тонна шоколад импорт қилган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон 29 та давлатдан қиймати 31,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 9,9 минг тонна шоколад ва шоколад маҳсулотларини импорт қилган.

Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,9 % га камайган.
2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга энг кўп шоколад ва шоколад маҳсулотлари етказиб беоган мамлакатлар:
- Россия — 7 528 тонна
- Нидерландия — 785 тонна
- Украина — 405 тонна
- Қозоғистон — 277 тонна
- Франция — 213 тонна
- Бошқа давлатлар — 654 тонна
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта музлатгич тўғри келиши ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда 100 та уй хўжалигига нечта кондиционер тўғри келади?