19:30, 25 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 629,3 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида хорижга 629,3 млн АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Ушбу кўрсаткич умумий экспортнинг 7,8 % ини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркиби қуйидагича:
- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 286,6 млн АҚШ доллари;
- ип калава – 217,8 млн АҚШ доллари;
- трикотаж мато – 71,8 млн АҚШ доллари;
- газламалар – 37,4 млн АҚШ доллари;
- пайпоқ маҳсулотлари – 10,3 млн АҚШ доллари;
- гилам маҳсулотлари – 5,4 млн АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 3 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 17,3 млрд АҚШ долларига етгани ҳақида хабар берган эдик.