10:36, 30 Май 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистонга қарийб 8 минг тонна қуритилган узум юборди
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йил январь-апрель ойларида хорижга қиймати 41,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 31,6 минг тонна қуритилган узум экспорт қилган.

Ўзбекистон 2025 йил январь-апрель ойларида энг кўп қуритилган узум экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 7 902 тонна
Хитой – 6 059 тонна
Россия – 2 543 тонна
Туркия – 1 543 тонна
Грузия – 1 256 тонна
Бошқа давлатлар – 12 344 тонна
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 4 ойда Қозоғистонга 2,1 минг тонна ерёнғоқ экспорт қилган ҳақида хабар берган эдик.