Ўзбекистон 4 ойда қанча телефон импорт қилган

TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 118,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,15 млн дона мобиль телефон импорт қилинган.

телефон
Фото: freepik


Ўзбекистонга 2025 йилнинг дастлабки 4 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:

Хитой – 861,2 минг дона

Вьетнам – 237,6 минг дона

БАА – 31,1 минг дона

Ҳиндистон – 15,2 минг дона

Бошқа давлатлар – 0,8 минг дона

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга боргани очиқланди.

Сўнгги хабарлар