09:08, 16 Апрель 2025 | GMT +5
Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 1,2 минг тонна хурмо экспорт қилган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-февраль ойларида қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2 451 тонна хурмо экспорт қилган.
2025 йилнинг дастлабки 2 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 1,2 минг тонна;
Россия – 940 тонна;
Қирғиз Р. – 186,3 тонна;
Туркманистон – 105,8 тонна.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 2 ойда Қозоғистонга 8,6 минг тонна карам экспорт қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.