Ўзбекистон 17 та давлатга қовун экспорт қилди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 4,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14 минг тонна қовун экспорт қилган.

қовун
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Қовун экспорти ҳажми 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 8 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон 2025 йилнинг 6 ойида энг кўп қовун етказиб берган давлатлар:

  • Россия – 5,6 минг тонна
  • Қозоғистон – 4 минг тонна
  • Қирғиз Р. – 3 минг тонна
  • Латвия – 603 тонна
  • Украина – 515 тонна
  • Германия – 254 тонна
  • Беларусь – 249 тонна
  • Литва – 153 тонна
  • Бошқа давлатлар – 84 тонна

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Ўзбекистон 6 ойда 208,9 млн долларлик ловия экспорт қилганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар