Ўзбекистон 11 ойда 1,1 млн тонна мандарин импорт қилди

ASTANA. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 62 та хорижий давлатдан қиймати 256,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1,1 млн тонна мандарин импорт қилинган.

мандарин
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Импорт қиймати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 фоизга ошган.

2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга энг кўп мандарин етказиб берган давлатлар:

  • Покистон – 327,1 минг тонна
  • Қозоғистон – 314,3 минг тонна
  • Эквадор – 145,9 минг тонна
  • Хитой – 124,6 минг тонна
  • Афғонистон – 58,5 минг тонна
  • Бошқа давлатлар – 153,8 минг тонна

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида 8 та хорижий давлатдан қиймати 54,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 161,4 минг тонна банан импорт қилинган.

Ўзбекистонга 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 31 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 28,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 12,2 минг тонна балиқ ва денгиз маҳсулотлари импорт қилинган.

Сўнгги хабарлар