Ўтган йили Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами 74 минг долларга сотилган

TASHKENT. Kazinform – 2024 йилда Ўзбекистонда энг қиммат автомобиль рақами 965,3 миллион сўмга (тахминан 74,3 доллар) сотилди, деб хабар беради Kazinform агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Былтыр Өзбекстанда ең қымбат көлік нөмірі 74 мың долларға сатылған
Фото: Ўзбекистон Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, бир йил ичида VIP автомобиль рақамлари савдоси 43,6 фоизга ошган. Хусусан, ўтган йили ўзбекистонликлар «Avtoraqam» хизмати орқали 195 мингдан ортиқ қиммат рақамни рўйхатдан ўтказган.

Унинг 97 фоизи жисмоний шахсларга, қолган 3 фоизи корхона ва турли ташкилотларга тегишли. Ўтган йили қайд этилган энг арзон автомобиль рақами 1,7 миллион сўм (131 доллар) эди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 9 ойида ўзбекистонликлар VIP автомобиль рақамларини 48,4 миллион долларга сотиб олгани ҳақида ёзган эдик.

Яқин келажакда Ўзбекистонда электромобиллар учун утилизация йиғими ошади.

Сўнгги хабарлар