Бу йил ўзбекистонликлар 48,4 миллион долларга VIP автомобиль рақамларини харид қилишди

ТASHKENT. Кazinform - Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари оралиғида ўзбекистонликлар «Avtoraqam» сервиси орқали 620 миллиард сўмга (тахминан 48,4 миллион доллар) 152 минг дона VIP автомобиль рақамларини харид қилишди, дея хабар беради Kazinformнинг Ўзбекистондаги мухбири Алихан Асқар.

Бу йил ўзбекистонликлар 48,4 миллион долларга VIP автомобиль рақамларини харид қилишди
Фото: Аvtoraqam

ЎР товар-хомашё биржаси маълумотларига кўра, бир йилда VIP автомобиль рақамлари савдоси 2,6 баробарга ошган.

“Шу билан бирга, автомобиль рақамларининг 97 фоизи жисмоний шахслар, 3 фоизи юридик шахслар томонидан сотиб олинган. Рақамларнинг энг арзони 1,7 миллион сўмга (133 доллар), энг қиммати эса 517,1 миллион сўмга (40,4 минг доллар) сотилди”, деб хабар берди Республика товар-хомашё биржаси.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида биржада қиймати 14,6 миллиард сўм (1,1 миллион доллар) бўлган 3577 дона VIP мобил телефон рақамлари сотилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробар кўпдир.

Сўнгги хабарлар