Ўтган йили Ўзбекистон қанча кондиционер импорт қилган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йилда хориждан қиймати 104 млн АҚШ долларига тенг бўлган 457,2 минг дона кондиционер импорт қилинган.

кондиционер
Фото: Статистика/расмий канал

Ўзбекистонга 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:

  • Хитой — 443,9 минг дона
  • Туркия — 5,2 минг дона
  • Қозоғистон — 3,7 минг дона
  • Италия — 1,1 минг дона
  • Таиланд — 943 дона
  • Бошқа давлатлар — 2,4 минг дона.