Ўтган йили Қозоғистонда рекорд миқдорда уй-жой фойдаланишга топширилди
ASTANА. Кazinform — Бу йил бутун мамлакат бўйлаб 18,5 миллион квадрат метр уй-жой қурилади. Бу ҳақда ҚР Саноат ва қурилиш вазири Ерсайин Нағаспаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
— Давлат раҳбари ўзининг сайловолди дастурида Ҳукуматга 7 йил ичида 111 миллион квадрат метр уй-жой қуришни топширди. Бу даврдаги 3 йил ичида уй-жой қурилиши режалаштирилган кўрсаткичдан ошиб кетди. Ўтган йилги режа 19,2 миллион квадрат метрни ташкил этди. Йил натижаларига кўра, бу режа ошириб бажарилди ва рекорд миқдордаги 20,1 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Умуман олганда, режалаштирилган кўрсаткич ўн саккизта ҳудудда ошириб бажарилди, — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, бу йил уй-жой қурилишининг тахминий ҳажми 18,5 миллион квадрат метрни ташкил этади ва агар қўшимча чоралар кўрилса, бу кўрсаткични ошириш имконияти мавжуд.
— Энг юқори ҳажм Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларида кутилмоқда, — деди Ерсайин Нағаспаев.