Ўтган ҳафтада Қозоғистонда 10 турдаги товарлар нархи пасайган

ASTANA. Kazinform – 22 июнь куни Ҳукумат йиғилишида ҚР Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин раислигида бўлиб ўтган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг ўтган ҳафтадаги нархлари ҳолати муҳокама этилди, деб хабар берди Савдо қўмитаси матбуот хизмати.

Продукты питания рынок фрукты овощи Азық-түлік нарық жемістер көкөністер
Фото: Kazinform

ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача республика индекси кетма-кет иккинчи ҳафтада барқарор ва 100 фоизни ташкил этмоқда. Йил бошидан буён ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари индекси 99,9 фоизни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада 10 турдаги товарлар нархи пасайган. Улардан: сабзи 1,8 фоизга, гречка ёрмаси 0,7 фоизга, нон ва шакар 0,3 фоизга, тухум 0,2 фоизга, шунингдек, ун, гуруч, кунгабоқар ёғи, сут ва творог 0,1 фоизга арзонлашди. Рожки, сариёғ, мол гўшти, товуқ ва кефир каби бошқа маҳсулотларнинг нархи барқарор.

Ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳолати ҳам барқарорлигича қолмоқда. Нархлар барқарорлиги мамлакатнинг тўртта вилоятида – Астана, Қарағанди, Қостанай ва Жамбил вилоятларида кузатилмоқда. Нархларнинг пасайиши бешта ҳудудда қайд этилди: Улитау (-0,6%), Туркистон вилояти (-0,4%), Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари (-0,2%), Алмати вилояти (-0,1%).

Сўнгги хабарлар