Ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинларида Қозоғистон хоккей жамоаси ким билан ўйнайди

хоккей
Фото: Kazinform

Ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Қишки Олимпия ўйинларида шайбали хоккей бўйича Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг тақвими эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олимпия ўйинлари 2024 йил 19 январдан 1 февралга қадар Жанубий Кореянинг Канвондо шаҳрида бўлиб ўтади.

Қозоғистондан ўсмир хоккейчилар 3х3 мусобақасида куч синашади. Бош мураббий - Рамазан Кайдаров.

Жамоа Польша, Австрия, Тайпей, Латвия, Дания, Испания ва Буюк Британия хоккейчилари билан куч синашади.

Қозоғистон ёшлар терма жамоасининг ўйин тақвими:

20 январь. 15:00. Польша – Қозоғистон

21 январь. 13:30. Қозоғистон - Австрия

21 январь. 20:30. Латвия – Қозоғистон

22 январь. 12:00. Қозоғистон - Дания

22 январь. 19:00. Тайпей – Қозоғистон

23 январь. 12:30. Испания - Қозоғистон

23 январь. 20:30. Қозоғистон – Буюк Британия

Ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган Олимпия ўйинлари 2012 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram