US Open: Юлия Путинцева Монтеррей чемпионини мағлуб этди

Юлия Путинцева
Фото: ҚТФ

ASTANА. Кazinform - Қозоғистоннинг иккинчи, жаҳоннинг 32-ракеткаси Юлия Путинцева АҚШ очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлади.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада дунёнинг 25-ракеткаси, чехиялик 19 ёшли Линда Носкова билан тўқнаш келди.

Ўтган ҳафтада Л.Носкова Мексикада ўтказилган Монтеррей WТА 500 турнирида ғолиб чиқди, жаҳон рейтингида 35-ўриндан 25-ўринга кўтарилди ва шахсий рекордини ўрнатди.

Қизғин кечган биринчи партияда қозоғистонлик теннисчи тай-брейкда ғалаба қозонди – 7:6 (7:4). Иккинчи сетда эса 6:4 ҳисобида зафар қучди.

Бир соату 41 дақиқа давом этган мусобақада Путинцева 3 та эйс ва 9 та брейк-пойнтдан 5 тасини қайд этди. Носкова 6 та эйс амалга оширди ва 5 та брейк-пойнтдан 4 тасини ишлатди.

Юлия Путинцева учинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг 40-ракеткаси хитойлик Синьюй Ванга рақиблик қилади.

Ўтган йили АҚШ чемпионатининг биринчи босқичидан ўта олмаган Ю.Путинцева ҳозирда WTA Live рейтингида 29-ўринни эгаллаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиққани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram