US Open: Янник Синнер чемпионликни қўлга кирита оладими
ASTANА. Кazinform - Теннис бўйича АҚШ очиқ чемпионатида эркаклар ўртасидаги финал баҳсига йўлланмани қўлга киритган спортчилар номи маълум бўлди.
Дунёнинг биринчи ракеткаси, 23 ёшли италиялик Янник Синнер биринчи ярим финалда 25-ўриндаги британиялик Жек Дрэйперни мағлуб этди.
Бунгача допинг можаросига аралашиб, бироз танқидга учраган италиялик теннисчи 22 ёшли Д.Дрэйперни 7:5, 7:6 (7:3), 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Дунёнинг 12-ракеткаси Тейлор Фритц ва 20-ўриндаги Фрэнсис Тиафо америкаликлар навбатдаги финалга йўлланма олди.
26 ёшли Фритц ўйинда 4:6, 7:5, 4:6, 6:4, 6:1 ҳисобларида ғалаба қозонди ва фаолиятида илк бор АҚШ чемпионати финалига чиқди.
Бу йилги Австралия очиқ чемпионатида ғолиб чиққан Я.Синнер АҚШда энг яхши бўла оладими ёки йўқлигини бўлажак ўйин кўрсатади.
8 сентябрдан 9 сентябрга ўтар кечаси эркаклар ўртасидаги финал баҳси бўлиб ўтади.
Ўтган йили чемпионликни қўлга киритган сербиялик Новак Жокович бу йил мусобақани эрта тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, теннис бўйича Данияга қарши ўйнайдиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқлангани ҳақида ёзган эдик.