Теннис бўйича Данияга қарши ўйнайдиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби аниқланди

Теннис
Фото: ҚТФ

ASTANА. Кazinform — 14-15 сентябрь кунлари Қозоғистон теннис терма жамоаси пойтахтда Дэвис кубоги биринчи Жаҳон гуруҳида Данияга қарши ўйин ўтказади.

Юрий Шчукин бошчилигидаги мураббийлар штаби ушбу учрашувда юрт шарафини ҳимоя қиладиган теннисчилар рўйхатини элон қилди.

Қозоғистон термажамоаси таркибида Александр Бублик, Александр Шевченко, Бейбит Жукаев, Тимофей Скатов ва Александр Недовесовлар мавжуд.

Дания терма жамоаси сардори Фредрик Нильсен қуйидаги теннисчиларга ишонч билдирган: Аугуст Хольмгрен, Йоханнес Ингилдсен, Эльмер Меллер, Филипп Херт және Кристиан Сигсгаард.

Дания таркибида дунёнинг 15-ракеткаси Хольгер Руне йўқ .

Ўйинлар Астанадаги Beeline Arena марказидаги қаттиқ кортларда ўтказилади.

Дэвис кубоги саралаш босқичи уч сетли форматда тўртта яккалик ва битта жуфтлик баҳсларидан иборат.

Қозоғистон – Дания ўйини ғолиби 2025 йилнинг февралида ўтказиладиган жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг саралаш босқичига йўлланма олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина АҚШ чемпионатининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram