US Open: Анна Данилина жуфтлик баҳсларида чорак финалга йўлланма олди

Анна Данилина Мексикадағы жарыстың ширек финалына жолдама алдды
Фото: Sports.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 48-ракеткаси Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатининг чорак финалига чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи учинчи босқичда россиялик Ирина Хромачева билан биргаликда британиялик Оливия Николс ва словакиялик Тереза Михаликовани мағлуб этди.

Данилина - Хромачева 6:4, 6:4 ҳисобида устун келди. Бир соату 25 дақиқа давом этган баҳсда иккаласи ҳам 2 та эйс билан 6 та брейк-пойнтнинг ярмини сақлаб қолишди. Николс - Михаликова 2 та эйс, 1 та брейк (5 брейк-пойнт) билан чекланди.

Анна Данилина – Ирина Хромачева ярим финалга чиқиш учун украиналик Людмила Киченок – латвиялик Елена Остапенко билан беллашади.

А.Данилина финляндиялик Харри Хелиоваара билан аралаш баҳсларида ярим финалга чиқа олмади. Улар америкалик Тейлор Таунсенд – Дональд Янгга 7:6 (7:3), 3:6, 8:10 ҳисобиларида ютқазди. Бу беллашув бир ярим соатдан ортиқ давом этди.

Шу тариқа, Данилина - Хелиоваара ўтган йилги натижасини такрорлай олмади. Улар 2023 йилда чемпион бўлишган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатида аралаш баҳсларида чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram