US Open: Даниал Раҳматуллаев ўсмирлар ўртасидаги саралаш турнирида финалга чиқди

Даниал Раҳматуллаев
Фото: ҚТФ

ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи Даниал Раҳматуллаев ўсмирлар ўртасидаги АҚШ очиқ чемпионатининг саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.

Ақтау теннис мактаби битирувчиси 17 ёшли Даниал Раҳматуллаев саралаш турнирининг ярим финалида америкалик Рохан Белдаига қарши кортга чиқди.

Биринчи партияда қозоғистонлик теннисчи 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда америкалик спортчи жавоб қайтарди – 6:4. Супер тай-брейкда омад Даниалга кулиб боқди - 10:8. Кескин беллашув деярли икки соат давом этди.

Д.Раҳматуллаев саралаш баҳслари финалида АТР рейтингида 1195-ўринни эгаллаб турган марокашлик Карим Беннанига қарши кортга чиқади. Агар у ғалаба қозонса, асосий мусобақага йўлланма олади.

Қозоғистон теннис федерациясидан олинган маълумотларга кўра, ўсмирлар ўртасидаги асосий турнирда Амир Омарханов, Асилжан Аристанбекова ва Соня Жиенбаева иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина US Open турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram