US Open: Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик теннисчи Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатининг аралаш жуфтлик баҳсларида ярим финалга йўлланма олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи финляндиялик Харри Хелиоваара билан биргаликда чорак финалда хитойлик Сюй Ифань ва белгиялик Йоран Флиген билан тўқнаш келди.

Қозоғистон – Финляндия жуфтлиги дастлабки партияда 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетдаги тай-брейкда эса улар ғалаба қозонишди – 7:6 (7:2).

Бир соату 42 дақиқа давом этган шиддатли баҳсларда А.Данилина - Х.Хелиоваара 9 та эйс амалга оширди ва 7 та брейк-пойнтдан бирини қўллашга муваффақ бўлди. Хитой-Бельгия жуфтлиги 8 эйс билан ажралиб турди.

Анна ва Харрининг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Прага турнири ғолибига айлангани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, US Open турнирида Анна Данилина аралаш жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram