17:15, 26 Сентябрь 2022 | GMT +5
Уржарда қадимий шаҳар топилди
SEMEY. Kazinform - Археологлар Абай вилоятида қадимий шаҳарни топдилар, дея хабар беради Кazinform Semeynews.kzга таяниб.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, у Уржар тумани яқинида жойлашган бўлиб, ХII-ХIII асрларга оид эканлиги маълум қилинди.
Топилган қадимий шаҳар, археологларнинг фикрига кўра, Иртиш минтақасининг 12 та шаҳаридан бири бўлиши мумкин.
«Қадимий шаҳар Алакўл яқинида жойлашган. Келажакда у сайёҳлик масканларидан бирига айланиши мумкин», - дейди археолог Ерден Оралбай.
Фото: semeynews.kz