Ўрта асрларга оид Саройчиқда қадимий мақбаранинг дромоси топилган

ATYRAU. Кazinform - Атирау вилоятидаги ўрта асрларга оид Сарайчик шаҳрида қадимий мақбара дромоси топилди.

Дромос
Фото: Х.Doсмуҳамедов номидаги Атирау университети

Махамбет туманида жойлашган тарихий жойда археологик қазишма ишлари давом этмоқда. Олимларнинг фикрича, аввалги тадқиқотларда бундай объект топилмаган. XV—XVI асрларга хос бўлган бино пишган ғиштдан қурилган. Бироқ мақбара гумбази вайрон қилинган. Ёпиқ даҳлиз эса ўз ҳолича сақланиб қолган.

Дромос
Фото: Х.Doсмуҳамедов номидаги Атирау университети

 

 

“Бундай мақбаралар Саройчиқ шаҳрида аввал ҳам аниқланган. Аммо улар жуда шикастланган. Бу мақбаранинг дромоси бус-бутун сақланиб қолган. Ҳозирча, дастлабки тахминларга кўра, бу ерда таниқли шахслар дафн этилган бўлиши мумкин”, - дейди археолог Амангелди Заинов.

Унга кўра, эшиги жануби-шарққа қараган дромоснинг узунлиги - 170 см, баландлиги эса 60 смга тенг. Ҳозирча даҳлиз қисман қазилган. Қазиш ишлари уч қисмга бўлинган. Йўлак билан боғланган катта қабр девори топилган. Аниқланган деворнинг узунлиги - 6 метр, баландлиги - 1 метр ва қалинлиги - 55 см.

Дромос
Фото: Х.Doсмуҳамедов номидаги Атирау университети

 

“Ушбу мақбарани қуришда сариқ ва қизил ғиштлардан фойдаланилган. Сариқ ғиштлар Олтин Ўрда даврининг эски ғиштлари бўлиб, қизил ғиштлар қурилиш майдончаларида куйдирилганлиги аниқ. Бу Саройчиқдаги энг нодир топилмадир”, - дейди археологик қазишмаларда қатнашган талаба Ерасил Умирбек.

Дромоснинг жанубий қисмидан хўжалик хонаси ҳам аниқланган. Қазиш жараёнида сопол идишлар ва турли маҳсулотлар, ўрта асрларга оид безаклар, мис тангалар топилган. Археологик объект келажакда чуқур ўрганилади. Ўрта асрларга оид шаҳарда олиб борилган қазиш ишларида Х.Doсмуҳамедов номидаги Атирау университетининг 19 нафар талабаси иштирок этди.

Дромос
Фото: Х.Doсмуҳамедов номидаги Атирау университети

 

Сўнгги хабарлар