Урал дарёсига узунлиги 2,9 км бўлган кўприк қурилади
«Ушбу кўприкнинг умумий узунлиги, шу жумладан кириш йўли билан биргаликда 12,1 километрни ташкил этади. Кўприкнинг узунлиги - 2,9 км, кириш йўли - 9,2 км. 2019 йил 11 апрелдаги №01-01121/19 сонли давлат экспертизаси натижаларига кўра қурилиш қиймати 36 миллиард тангани ташкил қилади.
«2020-2022 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонуни лойиҳасида ҳеч қандай мурожаат бўлмади. Ғарбий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги 2020 йилга мўлжалланган давлат бюджетини биринчи аниқлаштирув доирасида лойиҳани бошлаш учун республика буджетидан 1 миллиард танга маблағ ажратиш учун бюджет сўровини юборди», - деди Асқар Мамин.
Бош вазирнинг сўзларига кўра, лойиҳани бюджет дастури маъмури - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги қўллаб-қувватламоқда. Лойиҳага сармоя киритиш масаласи Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ 2020 йил учун давлат бюджетини биринчи аниқлаштирув доирасида кўриб чиқилади.
«Бундан ташқари, лойиҳанинг қиймати катта эканлигини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳани маҳаллий бюджетдан тенг равишда молиялаштириш йўли билан, шунингдек 2021-2023 йилларда республика бюджетини шакллантириш доирасида режа асосида тақсимлашни кўриб чиқиш зарур деб ҳисоблаймиз», - деди Ҳукумат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Сенат ва парламентнинг бир гуруҳ депутатлари Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Акжайиқ туманидаги Чапаев қишлоғида Урал дарёси устига кўприк қуриш масаласини кўтаришганди.
Муаллиф: Марлан Жиембай