Универсиада: Қозоғистон биатлончилари битта олтин ва битта бронза медалини қўлга киритди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик биатлончи Бекентай Турлибеков АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида бўлиб ўтаётган Қишки Универсиадада 10 километр масофага спринт бўйича чемпион бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақа давомида у иккала отиш чизиғида бирорта ҳам ўқни бўш юбормади. Натижада кўрсатилган вақт 27:51,5. Шу тариқа, қозоғистонлик биатлончи терма жамоа ҳисобига учинчи олтинни тақдим этди.

Ушбу мусобақада Бьорн Уэстервелт иккинчи, яна бир қозоғистонлик биатлончи Александр Мухин кучли учликдан жой олди.

Натижада терма жамоа ушбу мусобақада биттадан олтин ва бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача биатлончи Вадим Куралес ва чанғида сакраш бўйича Данил Василев чемпион бўлганди.

Шу тариқа медаллар жадвалида қозоғистонлик спортчилар 3 та олтин ва 1 та бронза медали билан учинчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Япония ва Финляндия термалари эгаллайди.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram