Универсиада-2023: қозоғистонликлар нечта медални қўлга киритишди

Талабалар ўйинлари натижаларига кўра медаллар ҳисобида Хитой биринчи ўринни эгаллади, Универсиада мезбонлари ҳисобида 178 та медаль (103 та олтин, 40 та кумуш ва 35 та бронза) бор. Иккинчи ўрин Японияга тегишли – 93 та медаль (21-29-43), учинчи ўринни Жанубий Корея эгаллади - 58 та медаль(17-18-23).
Қозоғистон терма жамоаси 20 та медаль – иккита олтин, етти кумуш ва 11 бронза билан 20-ўринни эгаллади.
Гимнастикачи Милад Карими ва таэквондочи Рита Бакишева Қозоғистон терма жамоаси сафида «олтин» соҳиби бўлди.
«Кумуш»ни эса Карими, унинг ҳамкасби – гимнастикачи Нариман Қурбанов, камончи Диана Турсинбек, гимнастикачи Элжана Таниева (икки марта), 50 метрга ўқ отиш бўйича эркаклар жамоаси (Константин Малиновский, Ислам Сатпаев, Никита Шахторин) ва ўқ отиш бўйича яккалик баҳсларида Никита Чирюкин эгаллади.
«Бронза» Карими ва Таниевага, таэквондо бўйича эркаклар жамоаси(Абдурахман Марипов, Бейбарс Қаблан, Бексултан Мусахан ва Шамсат Дуйсенов), 10 метрдан милтиқдан отиш (Малиновский, Сатпаев, Шахторин), қиличбозлик бўйича (Жанат Набиев, Назарбай Саттархан ва Артем Саркисян), дзюдочилар Бекарс Садуақас, Сунғат Жубатқан ва Асқар Нарқулов, сузувчи Адилбек Мусин, шунингдек, ушучилар Бексултан Қаскенов ва Айгерим Тўрехановаларга насиб этди.