Ўн иккита араб ва ислом давлатлари Эронни ҳужумларни тўхтатишга чақирди
ASTANА.Кazinform - Ар-Риёдда бўлиб ўтган маслаҳат учрашуви иштирокчилари Эронни дарҳол тажовузни тўхтатишга чақирдилар.
Кеча Саудия пойтахтида Озарбайжон, Иордания, БАА, Баҳрайн, Покистон, Туркия, Сурия, Қатар, Қувайт, Ливан, Миср ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари ва вакилларининг Яқин Шарқда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш чораларини муҳокама қилиш ва мувофиқлаштириш учун маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.
Саудия Аабистони ахборот агентлигининг хабар беришича, учрашув иштирокчилари мамлакатлар суверенитети ва халқаро ҳуқуқни бузадиган ракета ва дрон ҳужумларини қаттиқ қораладилар. Улар Эронни дарҳол тажовузни тўхтатишга ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциясини бажаришга чақирдилар.
Делегатлар яхши қўшничилик тамойилини бузиш минтақавий хавфсизлик учун жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирдилар.